2026 йил 18-19 май кунлари Тошкент шаҳрида биринчи Тошкент халқаро миграция форуми бўлиб ўтди. Форум миграция соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, хавфсиз, тартибли ва қонуний миграцияни ривожлантириш масалаларига бағишланди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси вакили Улуғбек Ноипов ҳам иштирок этиб, “Ўзбекистонда ёшлар ва демографик ривожланиш статистикаси” мавзусида тақдимот қилди.

701701759_976863408383837_876363706729538406_n_p67649

photo_2026-05-18_13-17-00_p22836

photo_2026-05-19_17-25-11_p23144

Тақдимотда Ўзбекистон аҳолисининг демографик таркиби, ёшлар улуши, таълим, бандлик ва миграция жараёнларини статистик маълумотлар асосида таҳлил қилиш муҳимлиги қайд этилди. Шунингдек, ёшлар мобиллиги нафақат халқаро миграция, балки ички миграция, таълим олиш, касб-ҳунар эгаллаш, малака ошириш ва меҳнат бозорига кириш жараёнлари билан ҳам чамбарчас боғлиқ экани қайд этилди.

Форум доирасида миграция жараёнларини самарали бошқариш, меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ёшлар учун хавфсиз ва қонуний мобиллик имкониятларини кенгайтириш ҳамда ушбу йўналишда халқаро ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.