Жорий йилнинг 2 июль куни Миллий статистика қўмитаси раиси Беҳзод Ҳамраев “Миллий статистика қўмитаси стипендияси” танлови ғолиблари билан учрашди.

Учрашувда айни пайтда қўмитада амалиёт ўтаётган талабаларнинг иш жараёнларидаги иштироки, уларнинг фикр ва таклифлари, шунингдек, иқтидорли ва муносиб номзодларни келгусида тизимда ишга қабул қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Очиқ ва самимий мулоқот давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, статистика соҳасида амалий тажриба орттириш, касбий кўникмаларни шакллантириш ҳамда келгусида соҳада фаолият юритиш бўйича фикр алмашдилар.

Учрашув якунида стипендиантларга танлов ғолиблигини тасдиқловчи махсус сертификатлар тақдим этилди.


