Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистонда 227,4 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 12,9 фоизга ошган.
Қурилиш ишлари ҳажми йиллар кесимида қуйидагича (январь–июль):
2022 йил — 70,7 трлн сўм;
2023 йил — 81,3 трлн сўм;
2024 йил — 94,3 трлн сўм;
2025 йил — 190,5 трлн сўм;
2026 йил — 227,4 трлн сўм.


