Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда жами 229,7 км сув қувурлари тармоғи ишга туширилган.

Шундан 205,9 километри, яъни 89,6 фоизи қишлоқ жойларда ишга туширилган.

Ҳудудлар кесимида ишга туширилган сув тармоқлари узунлиги:

Самарқанд вилояти — 94,6 км;

Жиззах вилояти — 70,2 км;

Фарғона вилояти — 42,9 км;

Қорақалпоғистон Республикаси — 22 км.

photo_2026-02-02_18-01-36_p81406