Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2026 йилнинг январь-февраль ойларида хорижга 466,6 млн АҚШ долларилик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилган.
Ушбу кўрсаткич умумий экспортнинг 13,2 фоизини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,5 фоизга ошган.
Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркиби қуйидагича:
Тайёр тўқимачилик маҳсулотлари – 52 %
Ип-калава – 30 %
Трикотаж мато – 8 %
Газламалар – 7 %
Пайпоқ маҳсулотлари – 2 %
Гиламлар – 1 %



