2026 йил 13 август куни Миллий статистика қўмитасида ходимларнинг нутқ маданияти ва нотиқлик маҳоратини оширишга қаратилган маҳорат дарси ташкил этилди.

Маҳорат дарсини нотиқ, тарихчи ва адабиётшунос, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети катта ўқитувчиси Жамолиддин Абдуллаев олиб борди.

Тадбир давомида таъсирчан ва мазмунли нутқ тузиш, фикрни аудиторияга аниқ ҳамда тушунарли етказиш, тингловчилар эътиборини жалб қилиш ва уни сақлаб туриш усуллари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, нутқ жараёнида овоз имкониятларидан тўғри фойдаланиш, талаффуз ва оҳанг устида ишлаш, тана тилини самарали қўллаш ҳамда саҳна ҳаяжонини енгиш бўйича амалий тавсиялар берилди.

Тадбир ходимларнинг касбий мулоқот кўникмаларини ривожлантириш, нутқ маданиятини юксалтириш ва жамоатчилик олдида ишончли чиқиш қобилиятини мустаҳкамлашга хизмат қилди.


