Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон 11 та хорижий давлатга қиймати 36,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 16,8 минг тонна гилос экспорт қилган.

Экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,1 минг тоннага камайган.

Мазкур даврда Ўзбекистон энг кўп гилос етказиб берган давлатлар:

Россия – 11,7 минг тонна;

Қирғиз Республикаси– 2,6 минг тонна;

Қозоғистон – 2 минг тонна;

Беларусь – 135,3 тонна;

БАА – 116,7 тонна;

Бошқа давлатлар – 140 тонна.

photo_2025-08-19_08-49-17_p85552