Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда йирик қурилиш ташкилотлари томонидан 16 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди.

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 42,8 фоизга ошган бўлиб, жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 24,9 фоизни ташкил этди.

Ушбу кўрсаткичнинг йиллар кесимидаги динамикаси қуйидагича (январь-март):

2022 йил — 5,6 трлн сўм

2023 йил — 6,4 трлн сўм

2024 йил — 7,1 трлн сўм

2025 йил — 10,6 трлн сўм

2026 йил — 16 трлн сўм

qurilish_p86891_p97470