Жорий йилнинг 27 август куни Миллий статистика қўмитасида вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) индикаторлари мониторингини такомиллаштириш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида Ўзбекистонда БРМ индикаторлари мониторингини юритиш тизими, миллий индикаторларни шакллантириш ва янгилаб бориш, маълумот манбалари ҳамда вазирлик ва идораларнинг ушбу жараёндаги ўрни ҳақида маълумот берилди.





Шу билан бирга, иштирокчиларга БРМ индикаторларининг миллий ва халқаро маълумот манбалари, уларнинг халқаро баҳолашларда акс этиш механизми ҳамда Барқарор ривожланиш ечимлари тармоғи (SDSN) томонидан шакллантириладиган БРМ индекси бўйича тушунтиришлар берилди.
Тадбир якунида вазирлик ва идоралар вакиллари билан БРМ индикаторлари бўйича маълумотлар алмашинувини такомиллаштириш, миллий ва халқаро маълумотлар ўртасидаги мувофиқликни таъминлаш ҳамда идоралараро ҳамкорликни янада кучайтириш юзасидан фикр ва таклифлар алмашилди.

