Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 3 та ботаника боғи фаолият юритмоқда.
Улар Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро вилояти ва Тошкент шаҳрида жойлашган.
2025 йилда ботаника боғларининг умумий майдони 6 гектарга ошиб, 113,3 гектарни ташкил этган.
Йил давомида ботаника боғларига ташрифлар сони 1 млн 170 мингтага етган. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 3,8 баробарга ошган.



