Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ривожлантириш учун 2026 йил январь–июнь ойларида барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 338,9 трлн сўм асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилган.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 17,5 фоизга ошган.
Молиялаштириш манбалари бўйича асосий капиталга инвестициялар ҳажми:
— хорижий инвестициялар ва кафолатланмаган хорижий кредитлар — 235 628,2 млрд сўм;
— корхона маблағлари — 38 631,6 млрд сўм;
— Ўзбекистон Республикаси кафолати остидаги хорижий кредитлар — 23 419,5 млрд сўм;
— аҳоли маблағлари — 19 033,2 млрд сўм;
— республика бюджети — 15 999,3 млрд сўм;
— тижорат банклари кредитлари ва бошқа қарз маблағлари — 4 824,0 млрд сўм;
— Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари — 1 408,4 млрд сўм.



