Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 20 502 та корхоналар фаолият юритмоқда.
Улардан 4 611 таси қўшма ва 15 891 таси хорижий корхоналардир.
Охирги беш йилда хорижий инвестициялар иштирокидаги фаолият юритаётган корхоналарнинг умумий сони 1,4 баробарга ошган.
Хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони бўйича етакчи ТОП-10 давлат:
Хитой — 6 060 та;
Россия — 3 454 та;
Туркия — 2 293 та;
Қозоғистон — 1 307 та;
Жанубий Корея — 725 та;
Афғонистон — 685 та;
Озарбайжон — 473 та;
Тожикистон — 455 та;
БАА — 440 та;
Ҳиндистон — 426 та.



