Миллий статистика қўмитасида техник кўмак доирасида Кавказ, Марказий Осиё ва Мўғулистон учун салоҳиятни ривожлантириш бўйича минтақавий марказ миссияси билан учрашувлар ташкил этилмоқда.

Учрашувларда минтақавий марказнинг реал сектор статистикаси бўйича маслаҳатчиси Леван Гогоберишвили, Миллий статистика қўмитаси раҳбарияти, Миллий ҳисоблар бошқармаси масъул ходимлари ҳамда бошқа мутахассислар иштирок этмоқда.

Ташриф доирасида миллий ҳисоблар статистикасини такомиллаштириш, Миллий ҳисоблар тизими 2025 (МҲТ–2025) ўзгаришларини амалиётга жорий этиш стратегиясини ишлаб чиқиш, кузатилмайдиган иқтисодиётни баҳолаш усулларини яхшилаш ҳамда миллий ҳисоблар кўрсаткичларини шакллантириш сифатини ошириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

7b5a1137_p71610

7b5a1187_p20613

Шунингдек, учрашувлар давомида статистик ҳисобот шаклларига киритилган ўзгаришлар, оралиқ истеъмол улушини ҳисоблаш, дискрет вақт қаторларини шакллантириш, давлат секторининг ялпи ички маҳсулотдаги улушини баҳолаш ва ЯИМни ҳисоблашнинг услубий ёндашувлари юзасидан фикр алмашилмоқда.

Мазкур учрашувлар миллий ҳисоблар статистикасини халқаро стандартларга мувофиқ янада такомиллаштириш, маълумотлар сифатини ошириш ва замонавий методологик ёндашувларни амалиётга жорий этишга хизмат қилади.

Учрашувлар жорий йилнинг 17 май кунига қадар давом этади.