Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–август ойларида кичик корхона ва микрофирмалар томонидан 142,2 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

Бу жами қурилиш ишлари ҳажмининг 54,8 фоизини ташкил этган.

Қурилиш ишлари ҳажмининг тоифалар бўйича тақсимоти қуйидагича:

Кичик корхоналар ва микрофирмалар — 142,2 трлн сўм (54,8 фоиз);

йирик қурилиш ташкилотлари — 66,7 трлн сўм (25,7 фоиз);

аҳоли томонидан амалга оширилган қурилиш ишлари — 50,5 трлн сўм (19,5 фоиз).

Мазкур кўрсаткичлар 2025 йилнинг мос даврига нисбатан мос равишда 10,9 фоизга, 18,8 фоизга ва 6,2 фоизга ошган.

p