Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон 18 та хорижий давлатга қиймати 6,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган 4,6 минг тонна қалампир экспорт қилган.
Мазкур даврда Ўзбекистон энг кўп қалампир етказиб берган давлатлар:
Хитой – 1,6 минг тонна;
Қирғиз Республикаси – 1,2 минг тонна;
Қозоғистон – 489,6 тонна;
Россия – 310,6 тонна;
Испания – 286 тонна;
Туркия – 220 тонна
АҚШ – 149 тонна
бошқа давлатлар – 326 тонна.



