Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 293,6 трлн сўмни ташкил этди.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 16,1 % га ошди.
Кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми асосий турлар бўйича қуйидагича:
Савдо хизматлари — 75,1 трлн сўм
Транспорт хизматлари — 49,1 трлн сўм
Молиявий хизматлар — 46,8 трлн сўм
Яшаш ва овқатланиш хизматлари — 46,2 трлн сўм
Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари — 22,8 трлн сўм
Таълим соҳасидаги хизматлар — 11 трлн сўм
Кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар — 6,7 трлн сўм
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар — 5,4 трлн сўм
Шахсий хизматлар — 5,4 трлн сўм
Ижара хизматлари — 3,8 трлн сўм
Компьютерлар ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар — 3,8 трлн сўм
Меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар — 3,5 трлн сўм
Бошқа хизматлар — 14 трлн сўм



