Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонга хориждан қиймати 447,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган 37 874 дона электромобиль импорт қилинган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 23,5 минг донага ёки 2,6 баробарга ошган.

Мазкур даврда Ўзбекистонга энг кўп электромобиль етказиб берган давлатлар:

Хитой – 37 560 дона

Гонконг (Хитойнинг махсус маъмурий ҳудуди) – 141 дона;

Корея – 80 дона

Германия – 42 дона

АҚШ – 21 дона

Бошқа давлатлар – 30 дона

c