Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 30,9 трлн сўмни ташкил этди.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 22,3 фоизга ошган.
Алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг турлари бўйича ҳажми қуйидагича:
Компьютер дастурлаштириш хизматлари — 46,2 %;
Телекоммуникация хизматлари — 29,9 %;
Ахборот соҳасидаги хизматлар — 15 %;
Нашриёт хизматлари — 6,6 %;
Бошқа хизматлар — 2,3 %.



