Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2026 йилнинг январь-апрель ойларида 12 та хорижий давлатдан қиймати 313 минг АҚШ долларига тенг бўлган 155,8 тонна авокадо импорт қилинган.
Импорт ҳажми 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 49,5 тоннага ошган.
Мазкур даврда Ўзбекистонга энг кўп авокадо етказиб берган давлатлар:
Қозоғистон – 74,8 тонна;
Хитой – 26,5 тонна;
Исроил – 12,4 тонна
Нидерландия – 10,5 тонна;
Перу – 9 тонна;
Бошқа давлатлар – 22,6 тонна.



