Миллий статистика қўмитасида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъуллари иштирокида ходимларнинг фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган ўқув-амалий тадбир ташкил этилди.

p

Тадбир давомида ёнғин хавфсизлиги қоидалари, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланиш тартиби, фавқулодда ҳолатларда эвакуация жараёнини тўғри ташкил этиш ҳамда ходимларнинг тезкор ва мувофиқлаштирилган ҳаракат қилиши бўйича амалий тушунтиришлар берилди.

p

Шунингдек, масъуллар томонидан махсус техник воситалар ва ёнғин ўчириш жиҳозларидан фойдаланиш тартиби кўрсатиб берилди. Тадбир ходимларнинг хавфсизлик маданиятини ошириш ва фавқулодда вазиятларга тайёргарлигини кучайтиришга хизмат қилди.

p