Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь–май ойларида Ўзбекистонга 14 251 нафар Беларус фуқаролари туристик мақсадларда ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,7 фоизга ошган.

Беларус фуқароларининг сафар мақсадлари таҳлил қилинганда — саёҳат мақсадида 7 053 нафар, хизмат юзасидан 5 688 нафар, қариндошларни йўқлаш мақсадида 1 502 нафар, даволаниш учун 5 нафар ва ўқиш учун 3 нафар ташриф қайд этилган.

Шунингдек, мазкур даврда Ўзбекистондан Беларусга жами 1 101 нафар фуқаро туристик мақсадларда сафар қилган.

Ўзбекистонликларнинг ҳам сафар мақсадлари таркибида саёҳат устунлик қилиб, 914 нафарни ташкил этган. Шунингдек, қариндошларни йўқлаш мақсадида 121 нафар, хизмат юзасидан 31 нафар, ўқиш учун 28 нафар ҳамда даволаниш учун 7 нафар фуқаро сафар қилган.

b