Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь–май ойларида Ўзбекистонга 3 328 нафар Грузия фуқаролари туристик мақсадларда ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 31,7 фоизга ошган.

Грузияликларнинг сафар мақсадлари таҳлил қилинганда — саёҳат мақсадида 2 305 нафар, хизмат юзасидан 766 нафар, қариндошларни йўқлаш мақсадида 254 нафар ва ўқиш учун 3 нафар ташриф қайд этилган.

Шунингдек, мазкур даврда Ўзбекистондан Грузияга жами 3 317 нафар фуқаро туристик мақсадларда сафар қилган.

Мазкур кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 21,6 фоизга ошган.

Ўзбекистонликларнинг ҳам сафар мақсадлари таркибида саёҳат устунлик қилиб, 2 993 нафарни ташкил этган. Шунингдек, қариндошларни йўқлаш мақсадида 258 нафар, даволаниш учун 33 нафар, хизмат юзасидан 25 нафар ҳамда ўқиш учун 8 нафар фуқаро сафар қилган.

gruziya_p34531