Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистон хорижий давлатларга қиймати 4,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган 4,1 минг тонна лимон экспорт қилган.

Лимон экспорти ҳажми 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 баробарга ошган.

Мазкур даврда Ўзбекистон энг кўп лимон экспорт қилган давлатлар:

Қозоғистон — 2,3 минг тонна;

Россия — 1,7 минг тонна;

Қирғиз Республикаси — 163,7 тонна;

Афғонистон — 18 тонна;

Бирлашган Араб Амирликлари — 2,4 тонна;

Бошқа давлатлар — 3 тонна.

p