Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистонда 811,3 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 4,6 фоизга ошган.

Мазкур даврда айрим турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича:

дизель ёқилғиси — 834,3 минг тонна;

нефть — 425 минг тонна;

газ конденсати — 648,3 минг тонна;

табиий газ — 24,2 млрд куб. м;

кўмир — 4,4 млн тонна.

photo_2026-10-12_09-59-44_p73816