Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми 11,7 млн сўмни ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 6,7 фоизга ўсган.

Аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми йиллар кесимида қуйидагича (январь-март):

2022 йил — 5,3 млн сўм

2023 йил — 6,3 млн сўм

2024 йил — 7,5 млн сўм

2025 йил — 9,9 млн сўм

2026 йил — 11,7 млн сўм

gdp-per-capita_p78723