Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистонда транспорт хизматлари ҳажми 121,5 трлн сўмни ташкил этган.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 14,3 фоизга ошган.
Транспорт хизматлари ҳажмининг турлари бўйича таркиби:
автомобиль транспорти — 52,4 %;
ёрдамчи транспорт фаолияти — 15,4 %;
ҳаво транспорти — 14,5 %;
темир йўл транспорти — 9,4 %;
қувур транспорти — 8,3 %.


