Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 август ҳолатига Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 20 973 та корхона фаолият юритмоқда.
Уларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича сони қуйидагича:
− савдо соҳасида – 7 450 та;
− саноат соҳасида – 4 098 та;
− қурилиш соҳасида – 1 732 та;
− ахборот ва алоқа соҳасида – 1 764 та;
− яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 920 та;
− ташиш ва сақлаш соҳасида – 646 та;
− қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 532 та;
− соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида – 241 та;
− бошқа соҳаларда – 3 590 та.


