Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон 8 та хорижий давлатга қиймати 4,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган 22 443 дона кондиционер экспорт қилган.
Экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,1 минг донага ёки 5,1 фоизга ошган.
Мазкур даврда Ўзбекистон энг кўп кондиционер етказиб берган давлатлар:
Озарбайжон – 7 367 дона;
Тожикистон – 4 775 дона;
Туркия – 4 640 дона;
Қирғиз Р. – 2 448 дона;
Қозоғистон – 1 324 дона;
бошқа давлатлар – 1 889 дона.



