Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистон жаҳоннинг 200 дан ортиқ мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.

Мазкур даврда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 57,4 млрд АҚШ долларини ташкил этган.

Ташқи савдо айланмасидаги ТОП-10 давлатлар:

Хитой — 13,2 млрд АҚШ доллари;

Россия — 9,2 млрд АҚШ доллари;

Қозоғистон — 3,7 млрд АҚШ доллари;

Туркия — 1,9 млрд АҚШ доллари;

Афғонистон — 1,4 млрд АҚШ доллари;

Корея Республикаси — 1,3 млрд АҚШ доллари;

Франция — 1,2 млрд АҚШ доллари;

Бирлашган Араб Амирликлари — 1,2 млрд АҚШ доллари;

Гонконг (Хитой махсус маъмурий ҳудуди) — 980,1 млн АҚШ доллари;

Қирғиз Республикаси — 908,4 млн АҚШ доллари.

tashqi-savdo_p71948_p93803