Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июнь ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 19 921 та корхоналар фаолият юритмоқда.
Улардан 4 500 таси қўшма ва 15 421 таси хорижий корхоналардир.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 870 тага ошган.
Хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони бўйича етакчи ТОП-10 давлат:
Хитой — 5 821 та;
Россия — 3 349 та;
Туркия — 2 237 та;
Қозоғистон — 1 283 та;
Жанубий Корея — 721 та;
Афғонистон — 673 та;
Озарбайжон — 460 та;
Тожикистон — 442 та;
БАА — 433 та;
Ҳиндистон — 413 та.



