Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 2,1 млрд долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 26,9 фоизга ошган.
Тўқимачилик маҳсулотлари экспортининг умумий экспортдаги улуши 9,4 фоизни ташкил этган.
Экспорт таркибида:
Тайёр тўқимачилик маҳсулотлари — 51 фоиз;
ип-калава — 32 фоиз;
Трикотаж мато – 8 фоиз;
Газламалар – 6 фоиз;
Пайпоқ маҳсулотлари – 2 фоиз;
Гиламлар – 1 фоиз.


