Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2026 йилнинг январь-апрель ойларида 8 та хорижий давлатдан қиймати 2,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 7,3 минг тонна киви импорт қилинган.

Импорт ҳажми 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,7 минг тоннага ёки 59 фоизга ошган.

Мазкур даврда Ўзбекистонга энг кўп киви етказиб берган давлатлар:

Эрон – 6 минг тонна;

Хитой – 1,2 минг тонна;

Қозоғистон – 27,5 тонна

Таиланд – 13 тонна;

Италия – 3,6 тонна;

Бошқа давлатлар – 5,5 тонна.

kiwi_p81977