Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь–июнь ойларида Ўзбекистоннинг чакана савдо товар айланмаси 251,8 трлн сўмни ташкил этди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20,2 фоизга ўсган.

1 июль ҳолатига чакана савдо соҳасида фаолият кўрсатаётган тижорат корхоналари сони 89 861 тани ташкил қилди.

Мазкур даврда улгуржи савдо товар айланмаси 283,3 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16,5 фоиз ўсиш қайд этилди.

1 июль ҳолатига республикамизда улгуржи савдо соҳасида 56 363 та тижорат корхоналари фаолият юритмоқда.

photo_2026-07-29_16-05-42_p70838