2026 йил 20 июль куни Миллий статистика қўмитаси ва Буюк Британия Миллий статистика идорасининг «Data Science Campus»ида салоҳиятни ривожлантириш йўналишига раҳбарлик қилган Алисон Адамс ўртасида онлайн учрашув ўтказилди.




Учрашувда давлат сектори ходимларининг маълумотлар илми соҳасидаги билим ва кўникмаларини ривожлантириш, компетенцияларга асосланган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, менторлик ва амалий лойиҳаларни ташкил этиш, шунингдек, университетлар билан ҳамкорлик қилиш тажрибаси муҳокама қилинди.


