Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 161 та маданият ва истироҳат боғи фаолият юритмоқда.

Уларнинг сони 2024 йилга нисбатан 25 тага кўпайган. Маданият ва истироҳат боғларининг умумий майдони 1,8 минг гектарни ташкил этган.

2025 йил давомида мазкур боғларга 27 млн ташриф қайд этилган. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 3,2 млн тага ошган.

Маданият ва истироҳат боғларига ташрифлар ҳамда боғлар сони ҳудудлар кесимида:

Тошкент шаҳри — 14,5 млн марта (29 та боғ);

Наманган вилояти — 9,2 млн марта (5 та);

Бухоро вилояти — 631 минг марта (11 та);

Самарқанд вилояти — 537,1 минг марта (17 та);

Фарғона вилояти — 384 минг марта (8 та);

Андижон вилояти — 365,5 минг марта (20 та);

Жиззах вилояти — 356 минг марта (4 та);

Навоий вилояти — 327,5 минг марта (9 та);

Сурхондарё вилояти — 276,1 минг марта (14 та);

Қашқадарё вилояти — 186 минг марта (5 та);

Қорақалпоғистон Республикаси — 120,2 минг марта (9 та);

Хоразм вилояти — 101,1 минг марта (14 та);

Сирдарё вилояти — 34 минг марта (13 та);

Тошкент вилояти — 16,7 минг марта (3 та).

p