Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–март ойларида аҳолининг умумий даромадлари 263,2 трлн сўмни ташкил этди.

Инфляцияни ҳисобга олган ҳолда, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан аҳоли умумий даромадларининг реал ўсиш суръати 107,8 % ни ташкил этди.

Мазкур даврда аҳоли жон бошига умумий даромадлар 6,9 миллион сўмни ташкил этди. Аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг номинал ўсиш суръати 113,5 фоиз, реал ўсиш суръати 105,8 фоиз даражасида қайд этилди.

photo_2025-11-03_21-01-42_p62931