Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь–июнь ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 54,4 трлн сўмлик тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Ишлаб чиқариш ҳажми 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 10,1 фоизга ошган.
Мазкур даврда Ўзбекистон хорижга 1,6 млрд долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 24,1 фоизга ошган.
Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркиби қуйидагича:
Тайёр тўқимачилик маҳсулотлари – 53 %
Ип-калава – 31 %
Трикотаж мато – 9 %
Газламалар – 5 %
Пайпоқ маҳсулотлари – 1 %
Гиламлар – 1 %



