Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–март ойларида “IT Park” иштирокчиларининг хизматлар экспорти ҳажми 191,8 млн АҚШ долларини ташкил этди.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 38,5 млн АҚШ долларига ошган.
Мазкур даврда “IT Park” иштирокчилари томонидан кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 9,4 трлн сўмга етган. Бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 2,8 трлн сўмга кўп.
Шунингдек, “IT Park” иштирокчилари бўйича барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 500,5 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 348,9 млрд сўмга ўсган.



