Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-апрель ойларида 2 200 530 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 83,7 минг нафарга ошган.
2026 йилнинг дастлабки тўрт ойида Ўзбекистон фуқаролари энг кўп борган ТОП-10 давлат:
Қирғиз Республикаси — 899 004 нафар;
Тожикистон — 388 452 нафар;
Қозоғистон — 354 859 нафар;
Саудия Арабистони — 138 113 нафар;
Россия — 115 094 нафар;
Туркия — 70 340 нафар;
БАА — 31 073 нафар;
Хитой — 23 557 нафар;
Таиланд — 16 291 нафар;
Миср — 15 823 нафар.



