Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-март ойларида жами 6 925 нафар Япония фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 3 минг нафарга ёки 1,7 баробарга ошган.
Мазкур даврда Ўзбекистонга ташриф буюрган Япония фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:
сайёҳлик – 6 356 нафар
қариндошларни йўқлаш – 270 нафар
хизмат юзасидан – 253 нафар
ўқиш – 45 нафар
даволаниш – 1 нафар



