Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг июль ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,1 фоизга пасайиши кузатилди.
Йиллик истеъмол нархлари индекси (ИНИ) 106,4 % ни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу ойига (2025 йил июль — 108,9 %) нисбатан 2,5 фоиз бандга пасайди.
Июль ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 0,91 % га пасайиб, ноозиқ-овқат товарлари 0,3 % га ҳамда аҳолига кўрсатиладиган пуллик хизматлар эса 0,5 % га қимматлашгани кузатилган.
Асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан сабзи (12,6 %), узун бошоқли гуруч (6,4 %), юмалоқ бошоқли гуруч (6,1 %), мош (4,2 %), пиёз (1,7 %) нархларининг ошиши инфляцияга таъсир кўрсатди.
Асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан инфляцияни пасайтирувчи омил сифатида бақлажон (-42,8 %), булғор қалампири (-39,4 %), помидор (-24,0 %), тарвуз (-20,3 %), картошка (-18,0 %), қовун (-14,5 %), шафтоли (-10,6 %), бодринг (-10,6 %), саримсоқ (-10,0 %), нок (-7,1 %), узум (-6,6 %), олма (-6,6 %), банан (-6,6 %) ва тухум (-5,0 %) нархларининг пасайиши муҳим ҳисса қўшди.
Ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархларидан АИ-98 ва АИ-100 маркали бензин (10,0 %), АИ-95 маркали бензин (8,5 %), АИ-92 маркали бензин (3,9 %) нархи ошиши кузатилди.
Шунингдек, хизматлар нархи ва тарифларида маиший чиқинди учун ҳақ тўлаш (2,7 %), мобил алоқа хизматлари (2,4 %), шаҳар автобусида йўл ҳақи (1,4 %) нархлари ошиши асосий омил бўлиб хизмат қилди.
Ҳисоб-китоблар учун 10 мингдан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталаридан 2 млндан ортиқ нархлар қайд этилган. 419 турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва 98 турдаги хизматлар нархлари кузатилди.



