Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2026 йилнинг январь-февраль ойларида 13 та хорижий давлатдан қиймати 175,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 909 951 дона мобиль телефон импорт қилинган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 357,4 минг донага ёки 64,7 % га ошган.
Мазкур даврда Ўзбекистонга энг кўп мобиль телефон етказиб берган давлатлар:
Хитой – 704 353 дона;
Вьетнам – 183 996 дона;
Ҳиндистон – 12 572 дона;
Корея Республикаси – 4 924 дона;
Қирғиз Республикаси – 1 923 дона;
Индонезия – 1 582 дона;
Бошқа давлатлар – 601 дона.



