Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 август ҳолатига Ўзбекистонда умумий овқатланиш соҳасида 29 582 та тижорат корхонаси фаолият юритмоқда. Шундан 147 таси йирик корхона, 29 435 таси кичик корхона ва микрофирмалардир.
2026 йилнинг январь–июль ойларида умумий овқатланиш корхоналарининг товар айланмаси 171 трлн сўмга етди.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан реал ҳисобда 16,7 фоизга ошган.


