Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-август ойларида 5,3 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 109,9 минг нафарга ошган.
Мазкур даврда Ўзбекистон фуқаролари энг кўп борган ТОП-10 давлат:
Қирғиз Республикаси — 2 427 526 нафар;
Қозоғистон — 955 829 нафар;
Тожикистон — 876 650 нафар;
Россия — 257 567 нафар;
Туркия — 212 265 нафар;
Саудия Арабистони — 184 155 нафар;
БАА — 56 910 нафар;
Хитой — 52 043 нафар;
Миср — 39 599 нафар;
Вьетнам — 33 439 нафар.


