Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-май ойларида жами 5 351 868 нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Мазкур даврда Ўзбекистонга жами 203 та давлатдан туристлар ташрифи қайд этилган.
Шундан:
эркаклар – 2 974 327 нафар;
аёллар – 2 377 541 нафар.
Уларнинг ёш бўйича тақсимоти қуйидагича:
0-18 ёш – 584 171 нафар;
19-30 ёш – 892 166 нафар;
31-55 ёш – 2 791 843 нафар;
56 ёш ва ундан катталар – 1 083 688 нафар.



