Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 533,1 трлн сўмни ташкил этди.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 16,5 фоизга ошди.
Кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми асосий турлар бўйича қуйидагича:
савдо хизматлари — 141,7 трлн сўм;
яшаш ва овқатланиш хизматлари — 90,7 трлн сўм;
транспорт хизматлари — 85,3 трлн сўм;
молиявий хизматлар — 84,2 трлн сўм;
алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари — 39,0 трлн сўм;
таълим соҳасидаги хизматлар — 18,8 трлн сўм;
кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар — 11,8 трлн сўм;
шахсий хизматлар — 9,3 трлн сўм;
соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар — 9,1 трлн сўм;
компьютерлар ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар — 6,5 трлн сўм;
ижара хизматлари — 6,4 трлн сўм;
меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар — 6,1 трлн сўм;
бошқа хизматлар — 24,0 трлн сўм.



