Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистоннинг чакана савдо товар айланмаси 210,2 трлн сўмни ташкил этди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20,7 фоизга ўсган.
1 июнь ҳолатига чакана савдо соҳасида фаолият кўрсатаётган тижорат корхоналари сони 88 686 тани ташкил қилди.
Мазкур даврда улгуржи савдо товар айланмаси 209,4 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,4 % ўсиш қайд этилди.
1 июнь ҳолатига республикамизда улгуржи савдо соҳасида 55 216 та тижорат корхоналари фаолият юритмоқда.



