Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистонга 18 та давлатдан қиймати 47,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган 39,8 минг тонна товуқ гўшти импорт қилинган.

Импорт ҳажми 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 7,9 минг тоннага ёки 24,8 % га ошган.

Мазкур даврда Ўзбекистонга энг кўп товуқ гўшти етказиб берган давлатлар:

Туркия — 10,2 минг тонна;

Россия — 7,2 минг тонна;

Хитой — 5,2 минг тонна;

Беларусь — 3,5 минг тонна;

АҚШ — 3,4 минг тонна;

Бошқа давлатлар — 10,3 минг тонна.