Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми қарийб 7,3 трлн сўмни ташкил этган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,1 фоизга ошган.

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматларнинг 16,8 фоизи тиббий амалиёт ва стоматология хизматларига, 20,2 фоизи шифохона муассасалари хизматларига ҳамда 63 фоизи бошқа хизматлар ҳиссасига тўғри келган.

Ҳудудлар кесимида соғлиқни сақлаш хизматлари ҳажми қуйидагича:

Тошкент шаҳри — 3,3 трлн сўм

Тошкент вилояти — 674,3 млрд сўм

Самарқанд вилояти — 549,2 млрд сўм

Фарғона вилояти — 488,1 млрд сўм

Андижон вилояти — 329,0 млрд сўм

Наманган вилояти — 323,6 млрд сўм

Бухоро вилояти — 282,6 млрд сўм

Хоразм вилояти — 270,0 млрд сўм

Қашқадарё вилояти — 263,5 млрд сўм

Сурхондарё вилояти — 191,2 млрд сўм

Жиззах вилояти — 172,5 млрд сўм

Сирдарё вилояти — 134,0 млрд сўм

Қорақалпоғистон Республикаси — 126,5 млрд сўм

Навоий вилояти — 118,4 млрд сўм

ss_p59774