2026 йил 6 август куни Миллий статистика қўмитасида “Замонавий кибертаҳдидлар ва ҳимоя чоралари, тотализатор ўйинлари, қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларнинг салбий оқибатлари” мавзусида профилактик тадбир ташкил этилди.

p

Тадбирда Миллий статистика қўмитаси раиси ўринбосари З. Зияев, Давлат хавфсизлик хизмати масъул ходими ҳамда Қўмита марказий аппарати ходимлари иштирок этди.

p

Учрашув давомида замонавий кибертаҳдидларнинг асосий турлари, шахсий ва хизматга оид маълумотларни ҳимоя қилиш, интернет тармоғида хавфсизлик қоидаларига риоя этиш, шунингдек, тотализатор, қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларнинг инсон ҳаёти, оилавий муҳит ва жамиятга салбий таъсири ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.

p

Мутахассислар томонидан кибержиноятларнинг олдини олиш, шубҳали ҳавола ва электрон хабарларга нисбатан эҳтиёткор бўлиш, шахсий маълумотларни учинчи шахсларга ошкор қилмаслик ҳамда рақамли хавфсизлик маданиятини юксалтириш бўйича амалий тавсиялар тақдим этилди.

p

Тадбир якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.